Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сингапурда глобал инвестиция компанияси бош ижрочи директори билан учрашди
Июнь 22, 2026. 12:30 • 55 сония
• 103ТОШКЕНТ, 22 июнь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сингапурга ташрифи доирасида “Temasek Holdings” инвестиция компаниясининг бош ижрочи директори Дилхан Пиллай Сандрасегара билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бош қароргоҳи Сингапурда жойлашган “Temasek Holdings” компанияси бош ижрочи директори Дилхан Пиллай Сандрасегара жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Компаниянинг жаҳон инвестиция бозорларидаги катта тажрибаси ва узоқ муддатли ривожланишга йўналтирилган ёндашуви Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар билан ҳамоҳанг эканини таъкидладик.
Суҳбатимиз давомида қатор йўналишларда амалий ҳамкорлик салоҳияти юзасидан фикр алмашдик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




