Logo

Ўзбекистон ва Миср ўртасида ишбилармонлик алоқалари янада кенгайтирилади

Март 02, 2026. 19:05 • 37 сония

56
Ўзбекистон ва Миср ўртасида ишбилармонлик алоқалари янада кенгайтирилади

ИСКАНДАРИЯ, 2 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Мисрнинг Искандария шаҳрида таниқли тадбиркор Одри Коллинз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида йирик ишбилармон билан Искандарияда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, турли иқтисодий ва маданий тадбирлар ва бизнес-форумлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокида ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбиркорнинг корхоналари ҳудудида Ўзбекистон маҳсулотлари учун доимий шоурум яратиш имкониятига тўхталиб ўтилди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон маҳсулотларини Миср бозорида тарғиб қилиш, савдо ҳажмини ошириш ҳамда икки томонлама ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар истиқболли йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш