Logo

Ўзбекистон маҳсулотлари Москвада бўлиб ўтган "Interlakokraska-2026" 30-халқаро кўргазмасида намойиш этилди

Март 02, 2026. 18:59 • 55 сония

63

МОСКВА, 2 март. /“Дунё” АА/. Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Интерлакокраска – 2026” 30-халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг “Faravon Maksimum” компанияси ҳам иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма доирасида ўзбек ишлаб чиқарувчилари Россиянинг лак-бўёқ материаллари йўналишидаги технологиялар ва етказиб берувчилари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Иштирокчилар элчихона кўмагида ташкилий ва ахборот таъминоти билан тўлиқ таъминланди. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини тақдим этиши учун зарур шарт-шароит, икки томонлама учрашувлар ўтказиш, музокараларда қатнашиш ва тегишли масалаларни ҳал этишида ҳар томонлама ёрдам берилди.

Музокаралар чоғида “Faravon Maksimum” компанияси вакиллари акрил полимер маҳсулотларини етказиб бериш бўйича Россиянинг “НКСС”, “Рогнеда”, “НПЗ”, “Эрисманн”, “Россильбер”, “Литакол” ва “Радуга” компаниялари билан экспорт шартномаларин имзолади.

Ўзбек компанияси тақдим этган экспозиция, ишбилармонлик дастурлари, турли лойиҳалар Ўзбекистон ва Россия ўртасида кимё ва бўёқ саноати ривожида муҳим аҳамият касб этди.

“Интерлакокраска” узоқ тарихга эга бўлган, жаҳон бозорида обрў қозонган йирик тармоқ ҳисобланади. Кўргазмада Россия ва жаҳоннинг етакчи лак-бўёқ материаллари ва қатламлари, уларни ишлаб чиқариш учун хомашё, ускуна ва технологиялар ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш