Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескин вазият ва унинг оқибатларини телефон орқали муҳокама қилди
Март 02, 2026. 18:51 • 46 сония
• 82
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари минтақадаги кескин вазият ва унинг оқибатларини телефон орқали муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 2 март. /“Дунё”/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Шаҳзода Фейсал бин Фарҳон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.
“Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз telegram-каналида. – Суҳбат чоғида Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни атрофлича муҳокама қилиб, унинг хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликка таъсири юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони раҳбарияти ва халқига йўллаган бирдамлик сўзларини етказдик.
Минтақада кескинликни пасайтириш, ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди”.
Сурат “Дунё” АА архивидан.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
