Ўзбекистон ва Испания ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари телефон орқали Мадридда икки томонлама бизнес-форум ўтказиш бўйича мулоқот қилди
Март 02, 2026. 19:14 • 45 сония
• 89
ТОШКЕНТ, 2 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Испания ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик масалалари бўйича вазири Хосе Мануэль Альбарес Буэно билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Испания ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва ҳамкорлик масалалари бўйича вазири Хосе Мануэль Альбарес Буэно билан телефон орқали мазмунли ва конструктив мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат жараёнида Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви юзасидан фикр алмашилди, халқаро ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилиш, кескинликни юмшатиш ва мулоқот барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланиш масалалари муҳокама қилинди. Мадрид шаҳрида бўлажак Ўзбекистон–Испания бизнес-форумини юқори савияда ўтказиш ҳамда келгусидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш борасида алоҳида тўхталиб ўтилди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
