Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи расман иш бошлади

Май 22, 2026. 10:25 • 2 дақ

33

ҲАЛАБ, 22 май. /“Дунё” АА/.   Жорий йилнинг 21 май куни Суриянинг Ҳалаб шаҳрида “Ўзбекистон–Сурия Савдо уйи” ва дистрибуция марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур Савдо уйи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ahmad Kalash Ltd” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов ҳамда икки мамлакатнинг 100 дан ортиқ тадбиркорлари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Мазкур марказ икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Сурия бозорига олиб чиқиш ҳамда логистика ва дистрибуция жараёнларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра,  мамлакатимиздан Ҳалабга транспорт йўналишида 1 та контейнерни етказиш тахминан 10 кун давом этади ва нархи ўртача 2,5 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Марказ орқали “Маde in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотларни Сурия бозорида кенг тарғиб қилиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш ва янги экспорт йўналишларини шакллантириш режалаштирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш