Logo

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Март 27, 2026. 14:30 • 54 сония

68
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

АШХОБОД, 27 март. /«Дунё» АА/. Кеча Ашхободда Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимовнинг Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Гуванч Агаджанов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар ёқилғи-энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли давлатлараро муносабатлар сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, барча соҳа ва йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мунтазам равишда кенгайиб, янги мазмун ва амалий натижалар билан бойиб бораётганини таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, нефть-газ тармоғида кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш