Ашхободда Ўзбекистон Президенти соврини ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

Май 17, 2026. 13:00 • 2 дақ

73

АШХОБОДДА, 17 май. /“Дунё” АА/. Кеча Туркманистон пойтахтидаги “Тошкент” боғида Ўзбекистон Президентининг бош совринларига сазовор бўлган халқаро от спорти мусобақалари ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, дипломатик корпус аъзолари, отчилик соҳаси мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маросим давомида Сердар Бердимуҳамедовнинг мусобақа иштирокчилари ва ғолибларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Қутлов мурожаатида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Шарқ марвариди” халқаро мусобақалари ҳамда ахалтака отлари гўзаллик танлови ўзбек–туркман халқлари ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаган муҳим воқеа сифатида эътироф этилди.

Шунингдек ўқинг

Ашхободдаги “Тошкент” боғи ва Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” боғида бир вақтнинг ўзида ташкил этилган тантанали тадбирлар икки давлат муносабатлари янги мазмун билан бойиб бораётганининг ёрқин ифодаси экани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари халқаро мусобақалар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилаётганини қайд этди.

Маросим миллий маданий чиқишлар ва концерт дастури билан якунланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш