Беларусда “Дунё ўзбек тилида сўзлайди!” халқаро флешмоби ўтказилди

Ноябрь 25, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 36
Беларусда “Дунё ўзбек тилида сўзлайди!” халқаро флешмоби ўтказилди

ГРОДНО, 25 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбек тилини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, миллий маданиятимиз ва бой маънавий меросимизни хорижда оммалаштириш мақсадида Беларуснинг Гродно шаҳрида “Дунё ўзбек тилида сўзлайди!” халқаро флешмоби ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Гродно давлат университетида бўлиб ўтган мазкур тадбир беларусь жамоатчилиги ўртасида ўзбек тилига бўлган қизиқишни ошириш, хорижий фуқароларни халқимизнинг ўзига хос маданияти, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан таништириш, Ўзбекистон ва Беларусь халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Шунингдек ўқинг

Қисқа видеороликлар шаклида ўтказилган флешмобда хорижлик иштирокчилар ўзбек тилида турли сўз ва ибораларни талаффуз қилиб, тилга бўлган қизиқиш ва ҳурматларини намойиш этди. Улар ўзбекча сўзлаш орқали нафақат тил бўйича билимини синаб кўрди, балки халқимизнинг маданияти ва анъаналарига бўлган қизиқишларини ҳам ифода этди.

Шу тариқа, ушбу флешмоб ўзбек тилининг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, уни хорижий аудиторияга янада яқинлаштириш ҳамда турли миллат вакиллари ўртасида маданий мулоқотни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш