Жаҳон шахмат тожи учун баҳс дуранг билан бошланди

Ноябрь 25, 2026. 11:00 • 54 сония

• 62
Жаҳон шахмат тожи учун баҳс дуранг билан бошланди
Жаҳон шахмат тожи учун баҳс дуранг билан бошланди
Жаҳон шахмат тожи учун баҳс дуранг билан бошланди

ТОШКЕНТ, 25 ноябрь. /“Дунё” АА/. Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу ўртасида жаҳон шахмат тожи учун кечаётган беллашувнинг биринчи партияси дуранг билан якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Биринчи партияда Жавоҳир Синдаров оқ, Гукеш Доммаражу қора доналарда ҳаракат қилди. Ҳар икки шахматчи аниқ ва пухта ҳаракатлар намойиш этган партия 38-юришда дуранг билан якунланди. Натижада учрашувдаги ҳисоб 0,5:0,5 кўринишини олди.

Шунингдек ўқинг

Партиядан кейинги матбуот анжуманида Жавоҳир Синдаров дастлабки баҳсда эҳтиёткор тактикани танлагани ва ўйин муҳитига мослашиб олишни мақсад қилганини таъкидлади.

Мусобақанинг иккинчи партияси бугун, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Бу сафар Гукеш Доммаражу оқ, Жавоҳир Синдаров қора доналарда ўйнайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш