Берлин шаҳрида Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Октябрь 13, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 8

БЕРЛИН, 13 октябрь. /«Дунё» АА/. Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Германия Бундестагининг ГФР – Марказий Осиё парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбари Кристиан Гёрке таклифига биноан Берлин шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Федерал президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Вольфганг Зильберман билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар юқори баҳоланиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани таъкидланди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Таълим ва касбий тайёргарлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, немис тилини ўрганиш имкониятларини ривожлантириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, парламентлар ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорлик бўйича гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иқтисодий ҳамкорлик доирасида «Volkswagen» ва «Henkel» компаниялари иштирокидаги саноат лойиҳалари, инвестицияларни жалб этиш, транспорт ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳамда «Марказий Осиё — Германия» форматидаги саммитларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш