Жанубий Корея матбуоти: Марказий Осиё туризм ҳалқасининг яратилиши минтақавий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очмоқда
Октябрь 13, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 13
СЕУЛ, 13 октябрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг етакчи нашри - “Diplomacy Journal” нашрида Марказий Осиёнинг туризм салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиё ягона минтақавий туристик маконни шакллантириш учун ноёб устунликларга эга. Минтақа мамлакатларида маданий-мерос туризми, зиёрат туризми, гастрономик, этнографик, экотуризм ва саргузаштли туризм каби замонавий йўналишларни ривожлантириш учун ғоят катта имкониятлар мавжуд.
Нашрда сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш стратегик йўналишлардан бирига айлангани, у иқтисодиётни юксалтириш билан бирга, халқаро шерикликни мустаҳкамлаш ва маданий алмашинувларни кенгайтиришда ҳам муҳим роль ўйнаётгани қайд этилган.
Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларни бирлаштирувчи кўп томонлама сайёҳлик маршрутларини кенгайтириш, қўшма “Ипак йўли” турларини ташкил этиш ҳамда хорижий сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланган.
Мақола якунида бундай ҳамкорликнинг изчил кенгайиши Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва туристик индустриянинг барқарор ривожланиши учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси