Бишкекда VI Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимига чипталар сотуви бошлангани эълон қилинди
Август 12, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 56
БИШКЕК, 12 август. / “Дунё” АА/. 31 август куни Қирғизистон пойтахтидаги “Бишкек Арена” стадионида VI Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишига бағишланган шоу бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Кабар” миллий ахборот агентлигининг маълум қилишича, чипталарни ticket.gov.kg расмий сайтида харид қилиш мумкин. Чипталар нархи – 5000 дан 9000 сомгача (1 АҚШ доллари = 87,45 сом). Мусобақанинг очилиш маросимида давлатлар раҳбарлари иштирок этади, шу муносабат билан хавфсизлик чоралари кучайтирилади.
Этник спортнинг 43 тури бўйича халқаро беллашувлар 31 августдан 6 сентябргача Қирғизистоннинг Бишкек (очилиш ва ёпилиш маросимлари) ҳамда Чўлпонтада (ўйинлар ўтказиладиган асосий майдон) бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 8 сентябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган V Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этган.
“Кабар”МАА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси