“Pakistan In The World” газетаси: Ўзбекистон–АҚШ транспорт-логистика ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Август 12, 2026. 11:00 • 2 дақ

43
“Pakistan In The World” газетаси: Ўзбекистон–АҚШ транспорт-логистика ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

ИСЛОМОБОД, 12 август. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Pakistan In The World” газетасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги транспорт-логистика бўйича ҳамкорликка бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилмоқда. Бугунги ҳамкорлик транспорт-логистика, авиация, инфратузилма, рақамли технологиялар, молиявий хизматлар, саноат кооперацияси ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш каби стратегик йўналишларни қамраб олмоқда.

2025 йилда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги юк ташувларида жами 60,4 минг тонна юк ташилган.

2026 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 31,2 минг тонна юк ташилган. Шундан 30,7 минг тоннаси АҚШдан Ўзбекистонга импорт ҳиссасига тўғри келади.

Мақолада қайд этилишича, Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилиши, дата-марказлар ва қуруқлик портлари барпо этиш каби инфратузилмавий ташаббуслар Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг транспорт-логистикасида алоҳида ўрин тутади.

Шунингдек ўқинг

Янги халқаро аэропорт мамлакатнинг ҳаво транспорти имкониятларини кенгайтириш, авиа-юк, почта жўнатмалари, тезкор етказиб бериш, электрон тижорат, фармацевтика маҳсулотлари ва халқаро транзит хизматларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Бугунги кунда Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри қатновлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналиш икки давлат ўртасидаги бизнес алоқалари, туризм ва савдони ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, мазкур йўналиш юқори қийматли ва тез етказилиши зарур бўлган юклар учун ҳам муҳим логистика канали ҳисобланади.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги авиация соҳасидаги йирик лойиҳалардан бири “Uzbekistan Airways” ва “Boeing” компанияси ўртасидаги келишувдир. 2025 йил сентябрь ойида миллий авиакомпания 14 та “Boeing 787-9 Dreamliner” самолётини харид қилиш ва яна 8 та самолётни кейинчалик харид қилиш имкониятини назарда тутувчи келишув имзолади. Шунингдек, C5+1 саммити доирасида қўшимча 8 та самолёт бўйича келишув қатъий буюртмага айлантирилди ҳамда “Uzbekistan Airways”нинг Boeing 787-9 бўйича буюртмалари 22 тага етди.

“C5+1 формати доирасидаги шериклик Ўзбекистон–АҚШ транспорт-логистика муносабатларида муҳим аҳамиятга эга. Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасида савдо, инвестиция, рақамли иқтисодиёт, таъминот занжирлари ва транспорт боғлиқлигини кучайтириш бўйича мулоқотлар минтақанинг глобал бозорлар билан интеграциялашувини тезлаштиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш