Бишкек шаҳрида Ўзбекистон–Қирғизистон парламентлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Октябрь 12, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 82
Бишкек шаҳрида Ўзбекистон–Қирғизистон парламентлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

БИШКЕК, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Қирғизистон Жогорку Кенеши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг VI йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, парламентлараро комиссия ҳамраиси Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси ҳамда Жогорку Кенеш торағасининг ўринбосари, комиссия ҳамраиси Жилдиз Таалайбек қизи бошчилигидаги Қирғизистон парламенти вакиллари иштирок этди.

Парламентимиз юқори палатаси маълумотига кўра, йиғилишда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни ривожлантириш ҳамда эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро ва чегараолди алоқаларини ривожлантириш, таълим, илм-фан ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Томонлар келишувларнинг амалий ижросини таъминлашда парламентлар ролини кучайтириш, қонунчиликни такомиллаштириш, мавжуд ҳуқуқий ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда парламент назоратини ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш