Немис компанияси Бухоро вилоятидаги техникумга компьютер техникасини топширди

Октябрь 11, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 190
Немис компанияси Бухоро вилоятидаги техникумга компьютер техникасини топширди
Немис компанияси Бухоро вилоятидаги техникумга компьютер техникасини топширди
Немис компанияси Бухоро вилоятидаги техникумга компьютер техникасини топширди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 11 октябрь. /“Дунё” АА/. Немис компаниясининг беғараз кўмаги сифатида тақдим этилган замонавий компьютер жамланмалари Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги 1-сонли техникумга етказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ускуналарни Ўзбекистонга олиб келиш ва ўқув юртига топшириш жараёни Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонамиз томондан ташкил этилди.

Тақдим этилган замонавий техника техникумнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлайди, ўқувчиларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради ҳамда иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида зарур бўлган амалий кўникмаларни эгаллашига ёрдам беради.

2020 йилда асос солинган “Gunzilla Games” компанияси видеоўйинлар яратишга ихтисослашган. Унинг бош қароргоҳи Франкфурт-Майн шаҳрида жойлашган бўлиб, шунингдек, Лондонда ҳам студиялари фаолият юритади.

Шунингдек ўқинг

Мазкур ташаббус Германия ишбилармонлик доиралари салоҳиятини Ўзбекистонда таълим соҳасини қўллаб-қувватлашга жалб этишга қаратилган.

Бош консулхона Германия бизнес вакиллари билан касбий таълимни модернизация қилиш ҳамда ёш мутахассисларни меҳнат бозори талабларига мувофиқ тайёрлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорлик лойиҳаларини изчил давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш