Ўзбекистон ва Япония фойдали қазилмаларни экологик хавфсиз қазиб олиш соҳасида ҳамкорликни режалаштирмоқда
Октябрь 12, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 141
ТОКИО, 12 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида Ҳоккайдо университети профессори Йохеи Кавамура билан тоғ-кон саноати, экологик хавфсизлик ва рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда япон томони қазиб олиш самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш учун сунъий интеллект, конларнинг рақамли эгизаклари ҳамда экологик мониторинг тизимларидан фойдаланишни назарда тутувчи “Smart Mining Plus” концепциясини тақдим этди.
Томонлар Ўзбекистоннинг ноёб ва муҳим аҳамиятга эга минералларни қазиб олиш соҳасидаги салоҳиятини, шунингдек, Япония университетлари, илмий муассасалари ва компанияларини жалб этган ҳолда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш мақсадида япон ҳамкорлари билан мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси