Будапештда “Digital Uzbekistan” тақдимоти бўлиб ўтди

Июль 30, 2026. 16:00 • 2 дақ

11
Будапештда “Digital Uzbekistan” тақдимоти бўлиб ўтди
Будапештда “Digital Uzbekistan” тақдимоти бўлиб ўтди

БУДАПЕШТ, 30 июль. /“Дунё” АА/. Будапешт шаҳрида Ўзбекистоннинг рақамли салоҳияти ва IT соҳасидаги имкониятларини намойиш этишга қаратилган “Digital Uzbekistan” тақдимот тадбирлари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси ҳамда “IT Park Uzbekistan” ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда АКТ, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, финтех, телекоммуникациялар ва инновациялар соҳаларида фаолият юритаётган кўплаб компания ҳамда ташкилот вакиллари иштирок этди.

Тақдимот давомида Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, IT соҳасида яратилган имкониятлар, “IT Park Uzbekistan” фаолияти, мамлакатнинг инвестицион салоҳияти ҳамда маҳаллий стартапларнинг инновацион ечимлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган B2B форматидаги учрашувларда Ўзбекистон ва Венгрия компаниялари ўртасида рақамли технологиялар, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, финтех, инвестициялар ва стартап экотизимини ривожлантириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

“Digital Uzbekistan” тақдимоти Венгрияда истиқомат қилаётган ватандошлар учун ҳам ташкил этилди. Унда ахборот технологиялари, рақамли ечимлар, телекоммуникациялар, таълим ва тадбиркорлик соҳаларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонликлар қатнашди.

Учрашув давомида ватандошларга Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, IT соҳасига кўрсатилаётган давлат кўмаги, “IT Park Uzbekistan” имкониятлари, маҳаллий стартапларнинг халқаро бозорларга чиқиш истиқболлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Мазкур тақдимот Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнларини халқаро ҳамжамиятга танитиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш ва инновацион лойиҳалар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш