Подгорицада Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

Июль 26, 2026. 13:00 • 1 дақ

127
Подгорицада Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

ПОДГОРИЦА, 26 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Черногория Бош вазирининг ташқи ва Европа ишлари бўйича ўринбосари Филип Иванович билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ҳукуматлараро комиссия тузиш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, меҳнат миграцияси, таълим, фан, маданият ва мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Транспорт боғлиқлигини янада ривожлантириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини оширишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ташаббусларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш