Чехияда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти намойиш этилди

Октябрь 20, 2026. 09:30 • 1 дақ

• 78
Чехияда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти намойиш этилди
Чехияда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти намойиш этилди
Чехияда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти намойиш этилди
Чехияда Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти намойиш этилди

БРНО, 20 октябрь. /“Дунё” АА/. Чехиянинг Брно шаҳридаги Масарик университетида Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, миллий анъаналари ва туристик имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон талабалари ассоциацияси вакили кўмагида ташкил этилган мазкур тадбирда университет раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, Чехия Таълим вазирлиги ходимлари, маҳаллий туристик компаниялар вакиллари ҳамда илгари Ўзбекистонда бўлган чехиялик сайёҳлар иштирок этди.

Иштирокчиларга мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси, хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг туристик салоҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Шунингдек, меҳмонларга Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва замонавий туристик инфратузилмасига бағишланган видеоматериаллар намойиш этилди.

Шунингдек ўқинг

Чехиялик сайёҳлар ўз сафарларидан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, борган шаҳарлари, миллий анъаналар ва халқимизнинг меҳмондўстлигини юқори баҳоладилар.

Тадбир якунида ўзбек миллий таомлари дегустацияси ташкил этилиб, унда меҳмонларга палов, сомса ва анъанавий ширинликлар тортиқ этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш