Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Октябрь 17, 2026. 16:00 • 58 сония

• 142
Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, лорд Вуд билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотларни фаоллаштириш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида дипломатик алоқаларни изчил давом эттириш ва белгиланган йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини амалда рўёбга чиқариш юзасидан амалий чора-тадбирларни кўриш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш