Ўзбекистон ва Япония савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Октябрь 19, 2026. 17:30 • 2 дақ

• 190
Ўзбекистон ва Япония савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ТОКИО, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Япония Ташқи ишлар вазирлигида ушбу мамлакат ташқи сиёсат идорасининг Марказий Осиё, Кавказ ва GUAM мамлакатлари бўйича махсус вакили, Европа ишлари бўйича бюро бош директори ўринбосари Томоаки Ишигаки билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон–Япония муносабатларини келажак авлодлар учун кенгайтирилган стратегик шериклик руҳида янада мустаҳкамлаш истиқболлари, олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларнинг амалий ижросини кўриб чиқди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, истиқболли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув иштирокчилари “Марказий Осиё + Япония” форматини янада ривожлантириш ва бўлажак икки томонлама мулоқотларга тайёргарлик кўриш юзасидан ҳам фикр алмашди.

2027 йилда нишонланадиган Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли йўналишларда амалий ҳамкорликни илгари суришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш