Деҳлида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Май 16, 2026. 13:00 • 51 сония
• 86
ТОШКЕНТ, 16 май. /“Дунё” АА/. 15 май куни Деҳли шаҳрида БРИКС ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.
Жорий йил июнь ойида бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ҳукуматлараро комиссиянинг 14-йиғилишини ўтказиш ҳамда Ўзбекистон–Ҳиндистон бизнес-форумини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




