Logo

Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида замонавий ўзбек рассомлари асарлари кўргазмаси очилди

Март 20, 2026. 14:23 • 2 дақ

56
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида замонавий ўзбек рассомлари асарлари кўргазмаси очилди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 20 март. /“Дунё” АА/. Франкфурт-Майн шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига келувчилар эндиликда юртимиз тасвирий санъати дурдоналари билан танишиш имконига эга бўлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Германиядаги ўзига хос ташриф қоғози ҳисобланган консулхона биносида таниқли ўзбек рассомлари – Собир Рахметов, Шуҳрат Бобожон, Эркин Орол, Дилшод Эшматов, Ўктам Исиргапов ва Сардор Оллабергановнинг мойбўёқда ишланган сара асарлари намойиш этилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ушбу кўргазма халқаро “Yuzuk” ташкилоти кўмагида ташкил этилди. Экспозициядан жой олган асарларда Самарқанднинг маҳобатли обидалари, Бойсун ва Шоҳимардоннинг бетакрор табиати ҳамда халқимиз ҳаётининг ранг-баранг лавҳалари маҳорат билан акс эттирилган.

Ўзбекистон бугунги кунда мингга яқин профессионал рассомлари билан Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасида тасвирий санъат соҳасида етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу кўргазма юртимизни нафақат анъанавий ҳунармандчилик, балки юксак интеллектуал ва ижодий салоҳиятга эга мамлакат сифатида дунёга тақдим этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш