Logo

Навоий вилояти ва Хитойнинг Фуцзянь провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Март 20, 2026. 14:19 • 2 дақ

56
Навоий вилояти ва Хитойнинг Фуцзянь провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

ГУАНЧЖОУ, 20 март. /“Дунё” АА/. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Хитойга амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган ташриф давомида Фуцзянь провинцияси губернатори Чжао Лун билан музокаралар ўтказилди. Учрашувда икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва туризм йўналишларидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Наньан шаҳри мэри Вань Ляньцзян иштирокида кенг қамровли бизнес-форум бўлиб ўтди. Тадбир якунида ўзаро ташрифларни фаоллаштириш, Навоий вилояти учун аниқ инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда миллий маҳсулотларни Хитой бозорида кенг тарғиб қилиш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Фуцзянь провинциясидаги машҳур “Shitao” тоғ-кон саноати маҳсулотлари марказида “Навоий вилояти кўргазма-савдо майдони” ташкил этилди. Бу майдон Навоийнинг табиий тош ва тоғ-кон маҳсулотларини Хитойнинг йирик саноат марказларига етказиб беришда муҳим кўприк вазифасини ўтайди.

Навоий вилояти делегациясининг Хитойга ташрифи давом этмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш