Ўзбекистонлик мутахассислар учун Гонконгда сунъий интеллект бўйича малака ошириш дастури ташкил этилди

Август 24, 2026. 13:00 • 1 дақ

65
Ўзбекистонлик мутахассислар учун Гонконгда сунъий интеллект бўйича малака ошириш дастури ташкил этилди
Ўзбекистонлик мутахассислар учун Гонконгда сунъий интеллект бўйича малака ошириш дастури ташкил этилди
Ўзбекистонлик мутахассислар учун Гонконгда сунъий интеллект бўйича малака ошириш дастури ташкил этилди

ГОНКОНГ, 24 август. /“Дунё” АА/. Гонконг фан ва технологиялар университети (HKUST) ҳамда “Янги Ўзбекистон” университети ҳамкорлигида юртимизнинг информатика йўналишидаги 50 нафар малакали мутахассиси учун малака ошириш дастури ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дастур таълим жараёнида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишга бағишланган.

Малака ошириш курсларини ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчиларнинг сунъий интеллект бўйича билимини кенгайтириш, уларни таълим ва бошқа соҳаларда СИни қўллашнинг илғор ёндашувлари билан таништириш, замонавий рақамли воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек ўқинг

HKUST каби юқори технологик ва илмий-тадқиқот салоҳияти юқори бўлган таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Бу қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар алмашинувини кучайтириш ҳамда сунъий интеллект соҳасида қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш имконини беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш