Ўзбекистон Хитойнинг етакчи университети ва онкология маркази тажрибасини жалб этмоқда

Август 20, 2026. 12:00 • 2 дақ

118
Ўзбекистон Хитойнинг етакчи университети ва онкология маркази тажрибасини жалб этмоқда

ГУАНЧЖОУ, 20 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги дипломатлари Сунь Ятсен университети ва унинг саратон касалликларининг олдини олиш ва даволашга ихтисослашган маркази раҳбарияти билан учрашдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар Хитой муассасалари ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари, ихтисослаштирилган тиббиёт ҳамда илмий марказлари ўртасида бевосита институционал алоқаларни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилдилар. Энг муҳим йўналишлар қаторидан профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторантлар ва талабалар алмашинуви, қўшма таълим ва илмий дастурларни ишга тушириш, малака ошириш, грант лойиҳалари ҳамда илмий ишларни нашр этиш жой олди.

Учрашув якунлари бўйича Хитой томони ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ҳамда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ўртасида онлайн ва офлайн консультациялар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек ўқинг

Сунь Ятсен университети 1924 йилда Хитойнинг Гуандун провинциясида ташкил этилган. Университетда 70 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади ва у “ARWU 2026” рейтингида дунё бўйича 65-ўринни эгаллайди. Саратон касалликларининг олдини олиш ва даволаш маркази 1964 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлиб, Хитойдаги энг йирик ихтисослаштирилган тиббиёт ва илмий марказлардан бири ҳисобланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш