Бадр Маҳмуд Юсуф Салмон Ас-Сабоҳ: Ўзбекистон тобора жозибадор ва замонавий туристик марказга айланиб бормоқда
Август 24, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 101
АЛ-КУВАЙТ, 24 август. /“Дунё” АА/. Қувайт ҳукмдор оила вакили, йирик тадбиркор Бадр Маҳмуд Юсуф Салмон Ас-Сабоҳ мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.
– Ўзбекистонга сайёҳ сифатида 2014 йилдан буён мунтазам равишда ташриф буюраман. Ҳар сафар бу заминга борганимда бу ерда юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва тараққиёт жараёнларини кўриб, ҳайратга тушаман.
Айниқса, сўнгги ўн йил давомида Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг гувоҳи бўлдим. Меҳмонхоналар сони ва тури сезиларли даражада кўпайди, сайёҳлар учун зарур инфратузилма ва қулай шароитлар яратилди.
Энг муҳими, тил тўсиғи деярли йўқолди. Бугун Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий меҳмон инглиз тилида бемалол мулоқот қилиши, мамлакат бўйлаб эркин саёҳат қилиши ва унинг бой тарихи ҳамда маданиятини янада яқиндан англаши мумкин.
Ўзбекистон тобора жозибадор ва замонавий туристик марказга айланиб бормоқда. Мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар сонининг тобора ортиб ортиб бораяпти. Шу билан бир қаторда, бу диёр хорижий инвесторлар учун ҳам қизиқарли ва истиқболли марказга айланмоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатнинг халқаро нуфузи ва иқтисодий салоҳияти юксалиб бораётганидан далолат беради.
Фурсатдан фойдаланиб, биродар Ўзбекистон халқини энг улуғ ва қутлуғ байрами – Мустақиллик куни билан чин дилдан муборакбод этаман. Барча ўзбекистонликларга тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик, мустаҳкам соғлик ва янги ютуқлар тилайман.
Ўзбекистон–Кувайт ўртасидаги азалий дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлар янада мустаҳкамлансин. Савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорлигимиз юксак босқичга кўтарилишини тилайман.
Мустақиллик байрами Ўзбекистон халқига янада улкан тараққиёт, юксалиш ва фаровонлик олиб келсин!
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси