Logo

Россиянинг Хабаровск ўлкасида очиқ мулоқот ва ифторлик тадбирлари ташкил этилди

Март 10, 2026. 08:10 • 3 дақ

186

ХАБАРОВСК, 10 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари ва Миграция агентлиги вакиллари Хабаровск ўлкасига амалий ташриф билан борди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташрифдан кўзланган мақсад ифторлик тадбирларини ўтказиш, минтақада ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказиш, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун сайёр қабуллар ташкил этишдан иборат бўлди.

Хусусан, Комсомольск-Амур ва Хабаровск шаҳарларида йўл қурилиши, умумий овқатланиш, турар жой ва нотурар жой объектлари бунёд этилишида ишлаётган юртдошлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувлар “RimStroy”, “Е-Строй”, “Master Plit Stroy”, “Север Строй” корхоналарида бўлиб ўтди. Мазкур ташкилотлар раҳбарияти билан ҳам музокаралар амалга оширилди.

Учрашувлар давомида ҳамюртларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, овқатланишни ташкил этиш, иш ҳақини ўз вақтида тўлаш ва меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари ўрганилди.

Ватандошларга Бош консулхона фаолияти, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Диний шиорларни ниқоб қилиб олиб, радикал ғояларни тарқатишга ва одамларни ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга жалб этишга уринаётган экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари фаолиятига фуқаролар жалб этилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролардан ушбу давлат қонунчилигига риоя қилиш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон маданиятини муносиб намоён этиш сўралди.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хориждаги ватандошларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш, хавфсиз миграцияни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Иш берувчилар билан музокаралар чоғида компаниялар вакиллари бўш иш ўринлари мавжудлиги ва малакали мутахассисларга эҳтиёж борлигини маълум қилди. Томонлар ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишни давом эттиришга келишиб олди.

Шунингдек, корхона вакилларига Ўзбекистон фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришнинг амалдаги тартиби, Ўзбекистон Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот тақдим қилинди.

Ташриф доирасида Хабаровск ўлкасида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди. Қабул давомида 42 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. Кўтарилган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, аксарият муаммолар жойида ҳал этилди, айрим мурожаатлар қўшимча назоратга олинди. Баъзи масалалар Россия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўриб чиқиш учун юборилди.

Хизмат сафари давомида фуқаролик ишлари бўйича маҳаллий адвокат Алёна Олешчук билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Томонлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича судгача бўлган босқичда ва суд жараёнида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув якунида минтақада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига малакали юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш