Logo

Ўзбекистон элчиси Нидерландиядаги ватандошлар ҳолидан хабар олди

Март 08, 2026. 12:53 • 56 сония

67
Ўзбекистон элчиси Нидерландиядаги ватандошлар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон элчиси Нидерландиядаги ватандошлар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон элчиси Нидерландиядаги ватандошлар ҳолидан хабар олди

РОТТЕРДАМ, 8 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида жойлашган “Sanitairluxe” ва “Renoman” компанияларида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, турли соҳалардаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Хориждаги фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, консуллик ҳисобига қўйиш тартиби ва унинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, элчи ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари билан яқиндан танишди, уларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди. Консуллик-ҳуқуқий масалалар, ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳнат фаолиятидаги ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Учрашув якунида элчихона вакиллари фуқароларимизнинг янада қулай меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида компаниялар раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш