Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жазоирнинг янги элчисини қабул қилди

Июль 07, 2026. 20:33 • 2 дақ

116
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Жазоирнинг янги элчисини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоирнинг янги элчиси Жамила Ашурни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Жазоирнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Жамила Ашур хонимдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув давомида жорий йил июнь ойида Жазоирга амалга оширилган расмий ташрифимиз якунлари ҳамда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёр эканимизни билдирдик.

Элчи хонимга Ўзбекистондаги масъулиятли ва шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Жазоир ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 30 июнда ўрнатилган. Жамила Ашур 2023–2026 йилларда Жазоир элчихонасига раҳбарлик қилган Моҳамед Ирки ўрнига тайинланди.

2026 йил май ойида Жазоирда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Мансурбек Қиличев аккредитациядан ўтган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш