Кувайтда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди
Октябрь 05, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 58АЛ-КУВАЙТ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Кувайтда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Элчихона ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган кўргазмада 20 га яқин корхона 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини намойиш этди.
Кувайтлик импортёрлар ва истеъмолчиларга янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, гўшт ва қандолат маҳсулотлари, шарбат ҳамда минерал сувлар тақдим этилди.
Тадбир доирасида ўтказилган B2B музокараларида “Amax Exim”, “Karavan Chicken”, “Agro-Food Partner” ва “Chortoq Mineral Water” компаниялари Кувайтлик ҳамкорлар билан янги шартномалар юзасидан келишувларга эришдилар.
Хусусан, “Amax Exim” ва Кувайтнинг “Alhafed National” компанияси ўртасида мамлакатимиз маҳсулотларининг савдо уйини очиш бўйича Меморандум имзоланди.
Шунингдек, транспорт-логистика масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, “Навоий” халқаро аэропорти, “Jazeera Airways” ва “Air Arabia” авиакомпаниялари иштирокида юк ташиш ҳажмини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Якунда мамлакатимиз маҳсулотларини Кувайт бозорига экспорт қилишга қаратилган умумий қиймати 16 миллион долларлик 6 та ҳужжат имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







