Кувайтдаги мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди

Октябрь 25, 2026. 16:00 • 57 сония

• 98
Кувайтдаги мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди
Кувайтдаги мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди

АЛ-КУВАЙТ, 25 октябрь. /“Дунё” АА/. Кувайтдаги “New Harvard American Bilingual School” мактабида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир мазкур мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси, Ўзбекистон фуқароси Олим Шукуров ташаббуси билан ташкил этилди. Унда 4–6-синф ўқувчилари ҳамда хорижлик педагоглар иштирок этди.

Турли миллатга мансуб ўқувчилар барчани байрам билан ўзбек ва инглиз тилларида табриклади. Улар ўзбек тилининг жозибаси, халқимизнинг бой маънавий-маданий мероси ва меҳмондўстлик анъаналарига бўлган ҳурмати ҳамда қизиқишини изҳор этди.

Хорижлик ўқитувчилар Ўзбекистонга бўлган қизиқишлари ҳақида сўзлаб, мамлакатимиз маданияти ва қадриятларига юксак эҳтиром кўрсатган ҳолда, байрам муносабати билан энг эзгу тилакларини йўллади.

Мазкур тадбир хорижлик ёшларнинг ўзбек тили ва маданиятига бўлган қизиқишини ошириш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва Қувайт халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамда дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш