Буюк Британиянинг нуфузли университети билан муҳим келишувларга эришилди
Май 25, 2026. 12:55 • 2 дақ
• 123
ЛОНДОН, 25 май. /“Дунё” АА/. Тошкентдаги Ренессанс таълим университети раҳбарияти амалий ташриф билан Лондонда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида Гринвич университети (University of Greenwich) билан ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган қатор учрашувлар ўтказилди.
Гринвич университетига 1890 йилда асос солинган. Айни пайтда унда 30 мингга яқин талаба таҳсил олади. Жорий йилги халқаро рейтингларга кўра, университет “THE” рейтингида 601–800, “QS” рейтингида эса 691–700-ўринларни эгаллаб турибди.
Музокаралар давомида томонлар бешта йўналиш – халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, компьютер муҳандислиги, сунъий интеллект ҳамда инглиз тили ва TESOL (бошқа тилда сўзлашувчиларга инглиз тили ўқитиш) бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишга келишиб олди.
Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб Ренессанс таълим университетининг 25 нафар талабаси Гринвич университетида малака ошириш курсларида ўқийди. Шу билан бирга университетнинг 10 нафар талабасига Гринвич университетида ўқишни давом эттириши учун тўлиқ грантлар ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, амалий натижаларга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда келгусида мунтазам мулоқотни қўллаб-қувватлаш борасида фикр-мулоҳаза алмашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Покистон компанияси Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари логистика хабини ташкил этади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари Финляндия ва Эстониянинг илғор тажрибасини ўрганди


