Лондонда Ўзбекистоннинг IT салоҳияти ва инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди

Июнь 15, 2026. 15:00 • 2 дақ

67
Лондонда Ўзбекистоннинг IT салоҳияти ва инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди
Лондонда Ўзбекистоннинг IT салоҳияти ва инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Юртимиз элчихонасида “IT Park Uzbekistan” билан ҳамкорликда ушбу давлатда IT йўналишида фаолият юритаётган тадбиркор ватандошлар учун “Digital Champions” тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги янги ҳамкорлик имкониятлари, аутсорсинг соҳасидаги шериклик истиқболлари ҳамда “Tech Ambassador” дастурини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Буюк Британиянинг рақамли хизматларга ихтисослашган “Moneff” компанияси ва “IT Park” ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Унинг доирасида “Moneff”нинг Лондон молиявий марказида жойлашган офисида “IT Park” бурчаги очилди.

Шунингдек ўқинг

“IT Park Ventures” Буюк Британияда ватандошлар томонидан асос солинган “Ayan Capital” финтех стартапининг 4 миллион долларлик инвестиция раундида иштирок этиб, 1 миллион доллар миқдорида инвестиция киритди. Мазкур битим фонд томонидан амалга оширилган тўртинчи 1 миллион долларлик инвестиция ҳисобланади.

Киритилган инвестициянинг бир қисми “Ayan Capital”нинг Ўзбекистондаги муҳандислик жамоасини кенгайтириш, шунингдек, сунъий интеллект асосидаги скоринг ва автоматлаштириш технологияларини ривожлантиришга йўналтирилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш