“Asdaa Oman”: Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини намойиш этиш учун муҳим майдонга айланади

Июнь 15, 2026. 14:30 • 2 дақ

46
“Asdaa Oman”: Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини намойиш этиш учун муҳим майдонга айланади

МАСКАТ, 15 июнь. /“Дунё” АА/. Ўмоннинг “Asdaa Oman” нашрида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумига оид мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш доирасида Ўзбекистон давлат раҳбари бошчилигида йиғилиш ўтказилгани ҳақида атрофлича маълумот берилган.

Нашрда ёзилишича, Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини намойиш этиш ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланади.

Шунингдек ўқинг

“Форумнинг асосий ғояси – Ўзбекистон нафақат капитал жалб қила оладиган, балки Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланишида узоқ муддатли қоидалар ва йўналишларни белгилай оладиган минтақавий инвестиция маркази мақомини мустаҳкамлашдан иборат”, – дейилади материалда.

Агар 2022 йилда бўлиб ўтган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида 56 давлатдан мингдан ортиқ хорижий меҳмон иштирок этган бўлса, бу галги бешинчи форумда 100 га яқин давлатдан уч мингдан ортиқ хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда.

“Asdaa Oman” нашри Тошкент халқаро инвестиция форуми давомида ўтказиладиган ялпи мажлис, икки томонлама учрашувлар ва бизнес мулоқотлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш