Лондонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги нишонланди
Февраль 19, 2026. 14:25 • 36 сония
• 75
ЛОНДОН, 19 февраль. /“Дунё” АА/. Лондонда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллигига бағишланган маданий-маърифий кеча ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир мамлакатимиз элчихонаси, Буюк Британия пойтахтида фаолият юритаётган “Тўмарис” хотин-қизлар жамияти ва фаол ватандошлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Анжуман давомида иштирокчилар томонидан буюк давлат арбобининг ижодий фаолияти нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон илм-фани ривожига катта ҳисса қўшгани эътироф этилди.
Анжуман доирасида Бобурнинг сиёсий салоҳияти, давлат бошқарувидаги илғор ғоялари ҳамда инсоний фазилатлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Хорижда истиқомат қилаётган юртдошлар, айниқса ёш авлод вакиллари учун ташкил этилган ушбу мулоқот миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ватан билан маънавий боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
