Навоий ва Акмулла ижоди туркий адабиёт контекстида
Февраль 13, 2026. 10:30 • 52 сония
• 51УФА, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Бошқирдистон давлат педагогика университетида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ва Мифтахетдин Акмулла ижоди туркий адабиёт контекстида” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда Бошқирдистондаги таниқли маданият ва санъат арбоблари, ватандошлар, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти, Фарғона давлат университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Бухоро давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Иштирокчилар буюк давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бой мероси, нафақат ўзбек, балки жаҳон адабиёти, миллий маданият ва халқимизнинг адабий-эстетик дунёқараши ривожланиш тарихида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.
Халқаро давра суҳбати давомида Алишер Навоийнинг ва Мифтахетдин Акмулла маърифий меросидаги ўхшашликларни кўрсатиб, уларнинг туркий адабий анъананинг шаклланишидаги ролини алоҳида эътироф этди.
Маъруза ва муҳокамаларда туркий адабий анъананинг умумий гуманистик мотивлари, бирлиги ва боғлиқлиги кўрсатилиб, давлатлар ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаб, қўшма тадқиқотлар учун замин яратиши ҳақида сўз юритилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



