Мадридда Испания банклар гуруҳининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштироки истиқболлари муҳокама қилинди

Июнь 25, 2026. 12:00 • 2 дақ

94
Мадридда Испания банклар гуруҳининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришдаги иштироки истиқболлари муҳокама қилинди

МАДРИД, 25 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида “Banco de Sabadell” банки директори Хауме Балагер Пеньяройя билан онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Испания томонига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари ҳамда Испания ва Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институтлари билан шерикликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Суҳбатда Испания компаниялари иштирокида Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришда “Banco de Sabadell” банкининг иштирок этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Испаниянинг Альмерия провинцияси илғор тажрибаси ва Галисиянинг геотермал технологиялари асосида замонавий иссиқхона мажмуаларини барпо этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат, транспорт ва туризм соҳаларидаги бошқа ташаббусларга банкнинг молиявий воситаларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

“Banco de Sabadell” вакили Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишларни юқори баҳолаб, банк ўз мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришда катта истиқболларни кўраётганини таъкидлади. Испания томони ўзбекистонлик шериклар билан инвестициявий лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришга тайёрлигини билдирди.

Музокаралар якунида “Banco de Sabadell” раҳбарияти Ўзбекистон билан шерикликни изчил ривожлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади ҳамда янги қўшма лойиҳаларни жойида ўрганиш мақсадида Испаниянинг қатор етакчи компаниялари вакиллари билан биргаликда юртимизга амалий ташриф ташкил этишга тайёрлигини маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш