ТИВда Ўзбекистон ва Руминия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Июнь 18, 2026. 13:00 • 2 дақ

101
ТИВда Ўзбекистон ва Руминия ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов V Тошкент Халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Руминиянинг собиқ ташқи ишлар ва транспорт вазири, шунингдек, Ўзбекистоннинг шу мамлакатдаги фахрий консули Рамона Мэнеску ҳамда Руминия элчиси Даниел Чобану билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Руминия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, инновациялар, фармацевтика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилиб, Констанца портининг транзит ва логистика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, Ўзбекистон ва Руминия ҳудудларида логистика марказлари (хаблар) ҳамда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича ташаббусларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Мавзуга оид