Сабине Махл: Ўзбекистон БМТнинг муҳим аъзоси ва мамлакат ташаббусларини доим қўллаб-қувватлаймиз

Август 29, 2026. 11:30 • 2 дақ

127
Сабине Махл: Ўзбекистон БМТнинг муҳим аъзоси ва мамлакат ташаббусларини доим қўллаб-қувватлаймиз

ТОШКЕНТ, 29 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этган БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл “Дунё” АА орқали Ўзбекистон халқини мустақиллик шодиёнаси билан қутлади:

– Янги Тошкент марказида ташкил этилган байрамда иштирок этиб, Ўзбекистонда улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганига яна бир карра амин бўлдим.

Хусусан, таълим тизимидаги ўзгаришлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар эътирофга лойиқ. Ҳақиқатдан, ёшлар келажак бунёдкорларидир.

Ташкилотимиз ушбу жараёнда иқлим ўзгариши, тинчлик ва хавфсизлик каби масалаларда Ўзбекистон ташаббусларини доим қўллаб-қувватлайди ва бундан фахрланади.

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистоннинг иқтисодиётни ривожлантириш ва кучли фуқаролик жамияти қуришга бўлган интилишларига гувоҳ бўлдим. Шу билан бирга, БМТ билан муносабатлар ривожлантирилиб, ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Президенти БМТ билан ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган еттита ташаббусни қайд этди. Бу барчамиз учун жуда муҳим. Ўзбекистон БМТнинг муҳим аъзоси ва биз мамлакатнинг илғор таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Ташкилотимиз номидан бутун Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 35 йиллиги билан чин кўнгилдан табриклайман.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш