Мадриддан муносабат: Ўзбекистон жаҳондаги ўз мавқеини ишонч билан юксалтириб бормоқда
Сентябрь 03, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 75
МАДРИД, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Паневропа иттифоқининг Испаниядаги президенти, профессор Карлос Уриарте Санчес “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– – Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекдаги ШҲТ саммити доирасида ўтказган учрашувлари етакчи давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи ва ҳурматини намоён этди.
ХХР Раиси Си Цзиньпин, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бошқа етакчилар билан ўтказилган музокаралар бунинг ёрқин далилидир.
Ўзбекистоннинг нафақат сиёсий мулоқотни ривожлантириш, балки иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, энергетика, таълим ва маданият соҳаларидаги лойиҳаларни илгари сураётгани муҳим аҳамиятга эга. Бу мамлакатнинг халқаро муносабатларни ривожлантириш ва янги имкониятларни жалб этишга амалий ёндашаётганидан далолат беради.
Хитой билан муносабатларни алоҳида қайд этиш лозим. Товар айирбошлаш ҳажмининг ортиши, йирик сармоявий лойиҳалар, “BYD” компанияси билан ҳамкорлик, “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлининг қурилиши – буларнинг барчаси мамлакат иқтисодиёти учун янги истиқболлар очмоқда. Давлатнинг ўз олдига юксак мақсадларни қўйиб, уларга эришиш йўлида изчил ҳаракат қилаётгани жуда муҳим.
БМТ, АҚШ ва Покистон билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланаётгани ҳам эътиборга молик. Шавкат Мирзиёевнинг фаол дипломатияси туфайли Ўзбекистон халқаро майдонда ўз ўрнини тобора ишончли эгаллаб, ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатдорлик асосидаги муносабатларни ривожлантирмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати нафақат мамлакат нуфузини мустаҳкамлашга, балки таълим, янги технологиялар, сармоялар, транспорт ва халқаро ҳамкорлик орқали келажак авлод учун реал имкониятлар яратишга ҳам қаратилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг бундай фаол ва очиқ дипломатияси Ўзбекистоннинг янада ривожланиши ва равнақ топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишончим комил.
Ўзбекистоннинг жаҳондаги ўз мавқеини ишонч билан мустаҳкамлаб, халқаро майдонда тобора кўзга кўринган ва ҳурматга сазовор мамлакатга айланиб бораётгани алоҳида эътирофга лойиқ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси