ТИВда ТДТнинг Венгриядаги ваколатхонаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Июнь 19, 2026. 10:30 • 2 дақ

22
ТИВда ТДТнинг Венгриядаги ваколатхонаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг Венгриядаги ваколатхонаси Ижрочи директори, ТДТ ҳузуридаги Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти Кенгаши раиси Балаж Хэндрик ҳамда Венгрия элчиси Йожеф Рожа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида ТДТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

ТДТ ҳузуридаги Қурғоқчиликнинг олдини олиш институти фаолиятига, жумладан, сув ресурсларини оқилона бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш соҳаларидаги қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш