Ўзбекистон ТИВ раҳбари Япония делегациясини қабул қилди
Июнь 19, 2026. 09:30 • 56 сония
• 80
ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. 18 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Япониянинг “Sojitz Corporation” компанияси президенти ва бош ижрочи директори Косуке Уэмура билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида компаниянинг Ўзбекистонда амалга ошираётган инвестициявий лойиҳалари ҳамда янги ташаббуслари муҳокама қилинди.
Томонлар саноат, энергетика, транспорт ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятларни кўриб чиқди.
“Sojitz Corporation” компаниясининг мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш маълум қилинди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси