Ўзбекистонлик банкирлар Буюк Британияда малака оширди
Июнь 18, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 77
ЛОНДОН, 18 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг нуфузли банклари ходимлари учун Буюк Британияда малака ошириш курслари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Британиянинг “MBF Academy” муассасаси томонидан ўтказилган мазкур ўқув дастури банк тизимида кредитлаш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ҳамда кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган замонавий ёндашувларни ўрганиш мақсадида ташкил этилди.
Тренинглар давомида иштирокчилар кредит қарорларини қабул қилишда қўлланиладиган илғор таҳлил усуллари, инвестиция ва кредит лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш мезонлари, кредит рискларини бошқариш, муаммоли кредитларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш механизмлари бўйича халқаро тажрибалар билан танишди.
Ушбу ўқув дастури доирасида олинган билим ва кўникмалар иштирокчиларнинг касбий салоҳиятини янада юксалтириш, банкларда кредит рискларини самарали бошқариш ҳамда молиялаштирилган лойиҳалар устидан таъсирчан мониторингни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Курс якунида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида масъуллар иштирокида дастур қатнашчиларига малака сертификатларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси