Кувайт ОАВ: TIIF-2026 дунёнинг энг йирик инвесторлари ва молия институтларини бирлаштирди

Июнь 19, 2026. 10:00 • 58 сония

92
Кувайт ОАВ: TIIF-2026 дунёнинг энг йирик инвесторлари ва молия институтларини бирлаштирди
Кувайт ОАВ: TIIF-2026 дунёнинг энг йирик инвесторлари ва молия институтларини бирлаштирди

АЛ-КУВАЙТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. V Тошкент халқаро инвестиция форуми умумий қиймати 42 триллион АҚШ долларига яқин активларни бошқарувчи жаҳоннинг энг йирик компанияларини қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Кувайтнинг “Al-Jarida” ва “An-Nahar” нашрларига таяниб.

Хусусан, тадбирда давлат раҳбарлари, халқаро молия институтлари ва жаҳоннинг “BlackRock”, “JPMorgan”, “Visa”, “Airbus”, “Meta”, “ACWA Power” сингари йирик компаниялари етакчилари иштирок этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, форум ишида “яшил” энергетика, сунъий интеллект, стратегик минераллар, логистика ва халқаро инвеститсиявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама марказида бўлиб турибди.

Форум якунлари бўйича энергетика, саноат, инфратузилма ва технологиялар соҳаларида кўп миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш