Logo

Бокуда ўзбек каштачилик санъатининг нодир намуналари намойиш этилмоқда

Март 17, 2026. 09:17 • 2 дақ

112
Бокуда ўзбек каштачилик санъатининг нодир намуналари намойиш этилмоқда

БОКУ, 17 март. /“Дунё” АА/. Боку шаҳридаги Озарбайжон Миллий санъат музейида “Сўзананинг яралиши” номли кўргазма ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур маданий тадбир “Ҳунарманд” уюшмаси, таниқли каштадўз Мадина Қосимбоева ва санъатшунос Бинафша Нодир ҳамкорлигида ташкил этилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Озарбайжон маданият вазири ўринбосари Саадат Юсифова, Миллий Мажлис депутатлари Ганира Эфендиева, Хиджран Гусейнова, Нигяр Маммадова, Халқаро туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Ақтоти Раимқулова ҳамда илм-фан ва санъат арбоблари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ўзбек ва озарбайжон халқларининг маданий яқинлиги, ҳунармандчилик анъаналарининг умумий илдизларга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Экспозицияда ташриф буюрувчиларга сўзана яратишнинг мураккаб ва заҳматли жараёни — ­ипларни тайёрлаш ва табиий бўяшдан тортиб, нақшларни матога тушириш ва уларни “жонлантириш” сирларигача намойиш этилди.

Тадбирда Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва бошқа каштачилик мактабларининг ўзига хос хусусиятлари, улардаги рамзлар халқимизнинг тарихи ва яшаш тарзи билан нақадар боғлиқ экани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбек ҳунармандчилигининг ушбу намойиши Озарбайжоннинг “Trend”, “Day.az” ва “Новая Эпоха” каби етакчи ахборот порталларида кенг ёритилди. Маданий кўприк вазифасини ўтовчи мазкур кўргазма жорий йилнинг 30 апрелига қадар давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш