Logo

Навоий вилоятида тиббий ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа муҳокама қилинди

Май 02, 2026. 09:10 • 2 дақ

543
Навоий вилоятида тиббий ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа муҳокама қилинди
Навоий вилоятида тиббий ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа муҳокама қилинди
Навоий вилоятида тиббий ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа муҳокама қилинди

КАРАЧИ, 2 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев ва Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация Карачи шаҳрида “Alsons Group” компанияси директори Акбар Аллана билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида саноат, технология ва инвестиция соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Навоий вилоятида мазкур компания иштирокида тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ва уларни маҳаллийлаштиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ҳамда қўшни давлатларда тиббий асбоб-ускуналарга бўлган талабнинг юқорилиги, импорт ҳажмининг йил сайин ортиб бораётгани қайд этилди. Шу билан бирга, мазкур соҳада маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва самарали сервис тизимини шакллантириш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Ўзбекистон томони покистонлик ҳамкорларга Навоий вилоятида тиббий асбоб-ускуналар учун сервис ва йиғиш марказини ташкил этишни таклиф қилди. Кислород терапияси аппаратлари бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш масалалари илгари сурилди. Соҳада кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган қўшма таълим дастурларини жорий этиш таклиф этилди.

“Alsons Group” директори таклиф этилган инвестиция лойиҳаларига катта қизиқиш билдириб, компания мутахассисларини Навоий вилоятига юборишга тайёр эканини таъкидлади.

Мазкур учрашув Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тиббий технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш