БААнинг етакчи қурилиш компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Май 09, 2026. 17:00 • 59 сония
•
АБУ-ДАБИ, 9 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БААнинг “Danube Group” қурилиш компанияси раҳбари Ризвон Сожон билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида кўчмас мулк соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Элчихона дипломатлари Ўзбекистонда замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва кўчмас мулк соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, Янги Тошкент қурилиши лойиҳаси ҳақида тўхталиб ўтди.
Ризвон Сожон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар туфайли мамлакат қисқа вақт ичида хорижий инвесторлар учун минтақанинг энг ишончли ҳамкорларидан бирига айланганини таъкидлади.
1993 йилда Дубайда ташкил этилган “Danube Group” қурилиш материаллари етказиб бериш ва кўчмас мулк соҳаларида фаолият юритади. Компания БААнинг қатор муҳим лойиҳалари, жумладан, “Burj Khalifa” ва “Burj Al Arab” қурилиши учун маҳсулот етказиб беришда иштирок этган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси