Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ватандошлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Октябрь 07, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 67

МОСКВА, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Россияда ўтказилаётган “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида мамлакатимиз элчихонасида ватандошлар ва маданий ташкилотлар вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда элчи Ботиржон Асадов иштирок этди.

Тадбирда Москванинг етакчи олий ўқув юртларида, жумладан, Россия ТИВнинг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО), “Олий иқтисодиёт мактаби” миллий тадқиқот университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодий университети ҳамда Россия халқлар дўстлиги университетида таҳсил олаётган талабалар ҳамда пойтахтда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 100 дан ортиқ ватандошларимиз жамланди.

Мулоқот чоғида юртдошларимизнинг Россиядаги ҳаёти, таълим ва меҳнат шароитлари, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, хорижда таҳсил олаётган ёшларнинг миллий ўзлигини асраб-авайлаши, она тили, миллий урф-одат ва анъанага садоқат руҳида вояга етиши муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, ёшларнинг Ўзбекистон маданияти ва санъатини хорижда кенг тарғиб этишдаги фаол иштироки юқори баҳоланди.

Учрашув давомида Россияда меҳнат қилаётган ватандошларнинг таклиф ва фикрлари ҳам тингланди. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилиб, чет элда миллий маданиятимиз ва санъатимизни тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида ўтказилган мазкур тадбир ватандошлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг фикрларини эшитиш ҳамда ватан билан маънавий-маданий ришталарни янада мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш